Линклар

BP раҳбари ишдан кетади


Бритиш Петролиум ширкати раҳбари Тони Ҳейворднинг яқин соатлар ичида эгаллаб турган лавозимидан истеъфо бериши кутилмоқда.

Ҳейворднинг қарори АҚШ ҳукуматининг Бритиш Петролиум ширкати билан келаси йилга ҳамкорлик шартномаси имзолаш истиқболларини муҳокама қилаётган бир пайтда эълон қилинмоқда.

Мексика кўрфазида Британия ширкатига тегишли нефт платформасида рўй берган авария оқибатларини вақтида бартараф эта олмагани учун АҚШ ҳукумати BP раҳбариятини кескин танқид қилди.

Ўтган ҳафтада мутахассислар денгиз тубида ёрилган нефт қувури устига махсус ускуна ўрнатиб, апрел ойидан буён сувга сизиб чиқаётган нефтни тўхтатишга муяссар бўлдилар.
XS
SM
MD
LG