Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:00

Туркманистон қамоғида таниқли мулла жон таслим қилди


Ҳуқуқ фаолларига кўра, Туркманистонда эркин фикрли шахслар ва диндорларни таъқиб қилиш ва ҳибсхоналардан ушлаш амалиёти ҳамон давом этмоқда.
Ҳуқуқ фаолларига кўра, Туркманистонда эркин фикрли шахслар ва диндорларни таъқиб қилиш ва ҳибсхоналардан ушлаш амалиёти ҳамон давом этмоқда.

Озодлик радиосининг туркман хизмати тарқатган хабарга кўра, Туркманистонда қамоқ жазосини ўтаётган таниқли мулла Ширий Гелдимуродов сирли равишда оламдан ўтган. 73 ёшли мулла Ширий шу йил апрелида Ашхободда ҳибсга олинганди

Маълум бўлишича, Ширий Гелдимуродов жорий йилнинг 15 апрел куни Муҳаммад, Абдуллоҳ ва Абдулҳай исмли ўғиллари билан бирга туркман хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олинган.

Унинг Абдулмажид исмли тўртинчи ўғли, маълум бўлишича, феврал ойида “шаҳардаги сув заҳираларидан ноўрин фойдаланганлик" айби билан уч йилга озодликдан маҳрум қилинган. Абдулмажиднинг қандай турдаги жиноят содир қилгани жамоатчиликка ошкор қилинмаган.

20 июл куни мулла Ширий Гелдимурадов жасади унинг оила аъзоларига топширилган.

Ҳозирча тасдиқланмаган хабарларга кўра, дин уламоси пойтахт Ашхободдан 200 км узоқликда жойлашган Тежен қамоқхонасида вафот этган. Айни пайтда мулла Ширий Гелмурадовнинг қайси куни оламдан ўтгани ҳам ҳозирча аниқ эмас.

Олинган хабарларга кўра, мулла Ширий апрел ойида ҳибсга олинганидан сўнг туркман милицияси унинг Ашхободдаги хонадонидан қурол-аслаҳа ва наркотик моддалари топган. Бироқ муллага яқин бўлган кишилар унинг хонадонидан топилган нарсалар милиция томонидан ташлаб қўйилгани ва мулла Ширийга қарши қаратилган ушбу ҳаракатлар ортида сиёсий сабаблар турганини маълум қилдилар.

Гелдимуровларнинг таъқиб қилиниши эса 2007 йилнинг сентябр ойида Ашхободда қуролланган номаълум гуруҳ вакиллари ва хавфсизлик кучлари ўртасида бўлиб ўтган отишмадан сўнг бошланган.

Мулланинг Отакелди исмли яна бир ўғли, айтилишича, ушбу қонли отишмага алоқадорликда айбланган ва 25 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Туркманистон хавфсизлик кучлари 2007 йилги амалиётларда мамлакатда фаолият юритаётган наркотик савдоси билан шуғулланувчи гуруҳлар нишонга олинганини билдирган.

Айни пайтда, кўпгина инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг билдиришича, 2006 йилда ҳокимиятга келган президент Қурбонқули Бердимуҳаммедов ўзини либерал қарашдаги сиёсатчи деб кўрсатишга ҳаракат қилаётганига қарамай, Туркманистонда эркин фикрловчи шахслар ва динорларга нисбатан тазйиқлар ва ҳибсга олишлар ҳануз давом этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG