Линклар

logo-print

Германияда мусиқа фестивали мотамга айланди


Германиянинг Дуйсбург шаҳрида ўтказилаётган мусиқа фестивали чоғидаги тиқилинчда камида 19 киши нобуд бўлди, 340 киши тан жароҳати олди.

Воқеа гувоҳларининг билдиришича, фестивал ўтказилаётган жойга олиб борувчи йўлдаги ягона туннел ичида минглаб одамнинг тўпланиб қолиши шанба кунги фожиага сабаб бўлган.

Германия нашри тарқатган хабарга кўра, “Севги паради” номи остида 1989 йилдан буён ҳар йили ўтказиладиган ушбу мусиқа фестивалида жорий йил 1.4 миллион киши иштирок этаётган бўлган.

Эндиликда фестивал ташкилотчилари шанба куни рўй берган фожиадан сўнг ушбу мусиқа фестивали бошқа ўтказилмаслигини эълон қилдилар.

Айни пайтда Дуйсбург шаҳар ҳокими Адолф Зауэрланд фожиа сабаблари ўрганилаётгани ва одамларнинг нобуд бўлгани учун кимнидир айблаш ҳали эрта эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG