Линклар

Испаниялик велопойгачи Tour de France ғолиби бўлди


Испаниялик Алберто Контадор дунёдаги энг нуфузли велосипед пойгаси ҳисобланган Tour de France мусобақасининг 2010 йилги ғолиби бўлди.

Контадор Голландия, Белгия ва Фарнциянинг тоғли, қирли ва текис ҳудудларида уч ҳафта давомида 3 минг 600 километр масофани энг қисқа муддатда босиб ўтишга муваффақ бўлди.

Бу испаниялик велопойгачининг Tour de France мусобақасида сўнгги тўрт йил ичида қўлга киритган учинчи ғалабасидир.

Контадордан атиги 39 сония ортда қолган люксембурглик велопойгачи Анди Шлек иккинчи ўринни, 2 дақиқа бир сония ортда қолган россиялик Денис Менчов эса учинчи ўринни эгаллади.

Tour de France велопойгасида етти марта ғолиб бўлган америкалик Ланс Армстронг бу йил мусобақада сўнгги бор қатнашди.
XS
SM
MD
LG