Линклар

Россияда ички ишлар зобити отиб кетилди


Доғистоннинг Каспийск шаҳрида милициянинг жиноят-қидирув бўлими бошлиғи, майор Алиасҳаб Магомедов ўлдириб кетилди.

Республика Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизматидан Интерфакс ахборот агентлигига маълум қилишларича, номаълум қуролли шахслар шаҳар ташқарисидаги Магомедовнинг дала ҳовлиси яқинида унга қарата ўт очган.

Милиция майори ўша жойда нобуд бўлган.

Ҳозирда ҳужум уюштирган шахслар қидирилмоқда.
XS
SM
MD
LG