Линклар

logo-print

Венесуэла АҚШга нефт экспортини тўхтатиш билан таҳдид қилди


Венесуэла президенти Уго Чавес, агар АҚШ Колумбия ҳарбийларининг Венесуэлага ҳужум уюштиришини қўллаб-қувватласа, Венесуэла Қўшма Штатларга нефт экспорт қилишни тўхтатиб қўйиши мумкинлиги билан таҳдид қилди.

Колумбия президент Алваро Урибе Венесуэла колумбиялик 1 минг 500 нафар партизанга бошпана бергани ҳақида иддао қилган.

Бунга жавобан президент Уго Чевес 22 июл куни Венесуэланинг Колумбия билан дипломатик алоқаларини узди.

Нефт экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти, яъни, ОПЕКка аъзо бўлган Венесуэла Жанубий Америка қитъасида нефт энг кўп қазиб чиқарувчи ва экспорт қилувчи давлат ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG