Линклар

logo-print

АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбийлари денгизда машқлар ўтказмоқда


АҚШ ва Жанубий Кореянинг учқичлари ва вертолётлари Корея ярим ороли яқинидаги денгиз ҳудудида сувости кемаларига қарши кураш манёврларини ўтказмоқда.

Тўрт кунлик машқларда 20 та ҳарбий кема, 200 та жанговар учқич ҳамда АҚШ ва Жанубий Кореянинг 8 минг аскари иштирок этмоқда.

Ушбу ҳарбий машқлар жорий йил март ойида Шимолий Кореянинг сувости кемасидан отилган торпедо Жанубий Кореяга қарашли Ченон ҳарбий кемасини портлатиб сувга чўктириб юборганига жавобан ўтказилмоқда.

Шимолий Корея бу машқларни “провокация” деб атаб, унинг ўтказилишига норозилик билдирди.
XS
SM
MD
LG