Линклар

logo-print

Толиблар америкалик аскар асир олинганини иддао қилди


Афғонистондаги Толибон ҳаракати вакили 23 июл куни Кобулдаги базага қайтмаган америкалик икки аскардан бири толиблар қўлида асирда эканини айтди.

Толиблар вакилига асосланиб Ассошиэйтед пресс ахборот агентлигининг билдиришича, жума куни толиблар назоратида бўлган ҳудудга ўтиб қолган америкалик аскарлар билан жанггарилар ўртасида отишма содир бўлган.

Натижада бир ҳарбий нобуд бўлган бошқасини жанггарилар асир олган.

Айни пайтда Афғонистондаги АҚШ қўшинлари қўмондонлиги ўз аскарларини қайтариб олиш учун бор имконият ишга солинаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG