Линклар

Афғонистон урушига оид махфий маълумотлар ошкор бўлди


АҚШ Афғонистон уруши ҳақидаги махфий маълумотлар ошкор қилинганини кескин қоралади.

Миллий хавфсизлик масалалари бўйича АҚШ президенти маслаҳатчиси Жеймс Жоунез бу одамлар ҳаёти ва миллий хавфсизликни таҳлика остига қўйиши мумкинлигини айтди.

АҚШ ҳарбийларининг Афғонистондаги уруш тафсилотларини акс этган қарийиб 92 мингта махфий маълумот оммавий ахборот воситаларига Wikileaks сайти орқали ошкор бўлди.

Бу маълумотларнинг бир қисмини Тhe New York Times газетаси чоп этди.

Якшанба кунигача чоп этмаслик шарти билан бир неча ҳафта олдин махфий маълумотлар Британияда чиқадиган The Guardian ва Германиянинг Der Spiegel журналига ҳам кўрсатилган.

Махфий ҳужжатлар Афғонистонда тинч аҳоли вакиллари нобуд бўлгани ҳақида ҳисобот берилмагани ва АҚШ махсус кучларининг толиблар раҳбарларига қарши олиб борган яширин амалиётлари тўғрисидаги маълумотларни ҳам ўз ичига олади.
XS
SM
MD
LG