Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:01

Қирғизлар ЕХҲТ миссиясига қарши чиқмоқда


Қирғизистоннинг турли шаҳарларида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти полиция миссиясининг мамлакат жанубига киритилишига қарши норозилик акциялари бўлиб ўтмоқда.

Ўтган ҳафта ЕХҲТга аъзо давлатлар Қирғизистоннинг Ўш шаҳри ва Жалолобод вилоятига халқаро полициячилар миссиясини киритиш тўғрисида қарор қабул қилди. Қуролланмаган полиция маслаҳатчилари миссияси асосан Қирғизистон жанубидаги кескинликни юмшатишга кўмаклашиб, қирғиз милициясига ҳар тарафлама ёрдам беради.

Айни пайтда ўз исмини сир тутган ўшликлардан бирининг Озодлик радиосига ёзишича, қирғиз ҳарбийлари ўшлик ўзбеклардан ЕХҲТ полиция миссиясига қарши норозилик ўтказиб, кўчаларга чиқишни талаб қилган.


XS
SM
MD
LG