Линклар

logo-print

Хитойда табиий офат қурбонлари сони ортмоқда


Хитой жанубида рўй берган сув тошқинлари оқибатида нобуд бўлганлар сони 1100 кишига етди.

Хитой оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарга кўра, 26 июл куннинг ўзида Юннан вилоятида ёққан кучли ёмғир ортидан рўй берган сув тошқинлари ва кўчки оқибатида камида 11 киши бедарак йўқолган.

Айни пайтда Хитой Бош вазири Вен Жиабао ўз ҳукуматига Хитой жанубида бир ҳафтадан буён давом этаётган табиий офат оқибатларини бартараф этишга қўшимча куч ва манбаларни жалб қилиш тўғрисида топшириқ берди.
XS
SM
MD
LG