Линклар

logo-print

Африкада жанггарилар Франция фуқаросини қатл қилди


Франция президенти Николя Саркози Франциянинг 78 яшар фуқароси Саҳрои Кабирда жанггарилар томонидан ўғирлаб кетилгандан сўнг қатл қилинганини расман тасдиқлади.

Бундан бир оз аввал “Исломий Мағрибдаги Ал-Қоида” ҳаракати вакили Мусаб Абдул Вадуд “Ал-Жазира” телеканалига кўмак ташкилоти ходими бўлган франциялик Мишел Жермано 24 июл куни жанггарилар томонидан ўлдирилганини билдирди. Мазкур хабар ортидан Парижда фавқулодда йиғин ўтказган президент Николя Саркози Франция ушбу қотилликни содир этган жанггарилардан ўч олишини маълум қилди.

Жанггарилар эса француз ва Мавритания хавфсизлик кучларининг яқинда Малида Ал-Қоида жанггариларига қарши олиб борган амалиётлари чоғида ўлдирилган сафдошлари ўлими учун Франция ҳукуматидан қасос олганликларини билдирдилар.
XS
SM
MD
LG