Линклар

logo-print

ЕИ Эронга қарши янги санкциялар жорий қилмоқчи


Эрон ҳукумати расмийларига кўра, ЕИ ва АҚШ янги санкциялар жорий этиш ўрнига ядровий дастур борасида расмий Теҳрон билан юзага чиққан келишмовчиликларни бартараф этиш масалаларига қаратиши лозим.

Эрон Атом энергияси агентлиги раҳбари Али Акбар Солиҳий давлат телевидениесида қилган чиқиши чоғида уранни айрибошлашга оид Туркия воситачилигида имзоланган келишувдан Эрон ядровий дастури атрофидаги вазиятни ҳал қилиш учун имконият сифатида фойдаланиш лозим, деган фикрни билдирди.

Айни пайтда ЕИ Tашқи ишлар вазирлари ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Теҳронга нисбатан янги жазо чоралари қўллаш масаласини муҳокама қилмоқда. Белгия Ташқи ишлар вазири лавозимини вақтинча бажариб турган Стивен Ванакере¸ агар Эрон ядровий дастур атрофидаги вазиятни дипломатик йўллар билан ҳал этиш уринишларни инкор қилса¸ ЕИнинг янги санкциялар қабул қилишдан бошқа чораси қолмаслигини айтди.

- Биз Эронни музокаралар курсига қайтишга кўндириш истагидамиз. Фақат мулоқотнинг ушбу муаммога ечим бўла олишини биламиз. Бироқ мулоқот бошлаш имкони бўлмагандан сўнг санкцияларнинг жорий этилиши муқарардир, деди Белгия дипломатлари раҳбари.
XS
SM
MD
LG