Линклар

Афғонистонга оид махфий ҳужжатлар ўрганилмоқда


-Афғонистон уруши ҳақида ошкор қилинган махфий маълумотларда ҳарбий жиноятлар содир этилганига оид исбот далиллар бор, деди Wikileaks сайти асосчиси Жулиан Эссанж.

Бугун Wikileaks расмийси АҚШ ҳарбийларининг Афғонистондаги уруш тафсилотларини акс этган қарийиб 92 мингта махфий маълумотни “The New York Times”, “The Guardian” ва “Der Spiegel” нашрлари вакилларига топширди.

-Ушбу ҳужжатларнинг асосий мазмуни уруш¸ кетма-кет содир этилган мудхиш воқеалардир. Бу давом этаётган кичик воқеалардир, давом этаётган болалар, жанггарилар ва халқаро кучлар ўлими ҳамда майиб бўлган инсонлар тақдиридир, деди Жулиан Эссанж.

Ошкор қилинган махфий ҳужжатлар Афғонистонда тинч аҳоли вакиллари нобуд бўлгани ҳақида ҳисобот берилмагани ва АҚШ махсус кучларининг толиблар раҳбарларига қарши олиб борган яширин амалиётлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган.

Айни пайтда¸ АҚШ, Буюк Британия, НАТО ва Покистон мазкур ҳужжатларнинг ошкор қилинишини кескин танқид остига олди.

АҚШ президентининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жеймс Жоунс интернетга жойлаштирилган махфий ҳужжатлар одамлар ҳаёти ва миллий хавфсизликни таҳлика остига қўйиши мумкинлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG