Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:40

Эркин микрофон - Ўзбекистонда ëзувчи маддоҳга айланди


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Оқсарой маддоҳларию Ўзбекистон қаҳрамонлари сероб¸ аммо бу юртда 28 миллионлик халқ дардини айтадиган ижодкор қолмаган¸ дейди самарқандлик Холисбек.



Кўзи ожизлар нафақаси кечикди


деб шикоят қилди Озодликни ҳар куни тинглайдиган кўзи ожиз мухлисимиз Қудратбек.

- Сурхондарë вилояти¸ Сариосиë туманидан. Кўзи ожизлар жамиятида рўйхатда турамиз. Ўзбекистон республикаси кўзи ожзилар жамияти бўлак ташкилот. Ногиронлар ташкилотидан ажралиб чиққан.

Озодлик: Исмингиз нима сизни?

- Кенжаев Қудрат. Кейин биз мана пенсияларни ололмаяпмиз. Ҳозир мана июл ойи. Апрел ойининг пенсиясини энди олдик. Пенсияни олишда икки-уч ой орқада қолиб кетаяпмизда. Нафақаларни ўз вақтида ололмаяпмиз. Газ таъминотида узилишлар кўп бўлаяпти. Обедда газ бермаяпти бизларга. 15-20 кундан бери обедда газ йўқ. Қийналаяпмиз. Шунга имконият ббўлса¸ ëрдам қилсангизлар деган умидда телефон қилган эдикда.

Ўзбекистон республикаси марказий банкига хат жўнатдик. Етти-саккиз киши бўлиб "Агробанк"ка бордик. Фойдаси бўлмаяпти барибир. Раҳбарлардан илтимос қилардик. Бизлар ҳаммамиз кўз бўйича биринчи гуруҳ. Раҳбарларимиз ëрдам қилса. Шуни илтимос қилиб сўрардик агар эшитаëтган бўлса бирортаси. Яна газ масаласи бизда қийин бўлаяпти. Ўчоқда овқат пишириб тандирда нон ëпа олмасак биз. Шароитлар қийин бўлаяпти. Биз пастдаги раҳбарларнинг ҳаммасига айтиб чиққанмиз. Фойда бўлмаяпти. Сариосиë тумани газ таъминотига ҳам телефон қилиб айтганмиз бу масалада. Бизга ëрдам беришса¸ илтимосларимизни инобатга олишса деган умиддамизда. Бошқа нима ҳам дердик¸ дейди сариосиëлик Қудратбек.

Жамиятга баҳо берилар экан¸ унинг ногиронларга муносабати ҳам муҳим омил экани урғуланади. Эртакларда ногиронларни тоғдан улоқтирган жоҳил жамиятлар ҳақида гапирилса¸ бугунги Ғарб мамлакатлари жисмоний ожиз фуқароларга кўрсатилаëтган ошиғич шафқати билан ном чиқарди.


Ўзбек ëзувчилари маддоҳликдан бошқага ярамайди

Якшанба куни эфирга узатилган "Қурултой" дастурига муносабат билдирган самарқандлик 40 яшар бухгалтер ҳисоб-китобига кўра¸ сўнгги 19 йил давомида Ўзбекистондаги 500 дан зиëд ëзувчининг бирортаси ўзбекнинг дарди ҳақида бир сатр ҳам ëзмабди.

- Мен Самарқанддан Холисбекман. Озодлик радиосида кеча "Қурултой" эшиттириши эфирга кетди. Ўша ҳақда фикр билдирмоқчиман. “Шу ватанда муқаддас инсон” деган Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси конкурс уюштирибдику. Мен Слава Охунов ва туркиялик профессор Темур Хўжа акаларнинг фикрига қўшиламан. Чунки мустақилликнинг 20 йили давомида кўпчилик ëзувчилар Оқсарой шоирига айланди. Халқни қийнаëтган муаммолар ҳақида бирота ҳам публицистик чиқиш қилинмади. Масалан¸ Абдулла Орипов¸ Эркин Воҳидов "Ўзбекистон қаҳрамони". Матбуотда бирор марта халқни қийнаëтган муаммолар айтиб чиқилмадида. Мардикорчилик муаммоси бор¸ болалар меҳнати бор. Республикамизда минглаб муаммолар бор. Ëзувчиларнинг ичида қўрқув борда. Темур Хўжа ака Мамадали Маҳмудов ҳақида айтдику. “Қамоқда ëтибди. Бундай нарса ëзувчи учун ҳақорат” деб айтдику¸ дейди "Қурултой"га муносабат билдирар экан Холисбек.


Каримовга ëзган мактубимиз етиб бормаяпти

Наманганнинг Янгиқўрғонидан 71 яшар Абдулла ота "ҳойнаҳой Озодликни Каримов эшитса керак" деб невараси ëрдамида бизга қўнғироқ қилди.

- Мен Наманган вилояти¸ Янгиқўрғон тумани¸ Бирлашган қишлоғидан Абдураҳматов Абдулла бўламан. 2003 йилдан бери вилоят ҳокимига газ¸ свет масаласида шикоят хати ëзамизда. Ҳозиргача газлашмаган. Октябр ойидан бошлаб март¸ апрел ойларигача тинимсиз ўчирилади. Ҳар йили мана шу аҳвол. Етти-саккиз йилдан бери газ тушириб бермайдида. Каримовга хат ëзсак¸ етиб бормаяпти. Бирлашганда 30 минг аҳоли яшайди. Аҳоли ниҳоятда қийинчилик билан яшаб келмоқда. Шунга ëрдам берадиган ташкилот бормикан? Ниҳоятда норозимиз. Шунга Озодликка ëрдам сўраб мурожаат қилган жойимиз эди¸ дейди Абдулла ота.


Ўлганнинг устидан тепиш

Ўшдаги уйи куйганларнинг маҳалласи ëнидан машиналарда намойиш қилиб ўтаëтган миллатчилар ўз уйини кулини тозалаëтган ўшликларга қараб ўрта бармоғини кўрсатмоқда¸ дейди Ўшдан телефон қилган Баҳодир Абдуллаев.

- Ҳозир ҳам худди ҳаловат йўқолгандай Ўш шаҳрида бугун. Норозилик нималарини кўтариб чиқиб қирғиз халқи¸ ЕХҲТ кирмасин деб шаҳарнинг кўп жойларида юришибди митинглар қилиб бизнинг маҳаллалардан ўтиб. Куйган маҳаллалардан ўтиб. Энди буни гапириш ҳам нотўғри. Ўтиб кетаëтиб халқ шунчалик ҳам бўладими. Мачитда турсак ҳам¸ бошқа ерда бўлсак ҳам иккита-учта машина бўлиб ўтиб¸ энди уни айтишга мажбурман¸ ўрта бармоғини кўрсатиб сўкиб кетишаяпти очиқ айтганда. Кундан-кунга бозорларнинг ичида машинанинг калитини олиб чиқиб “бўлди¸ бор кетавер” деб ўзбекларнинг машиналарини тортиб олишлар бор.

Бизнинг ўзбекларимизнинг кўплари Россияга чиқиб кетаман деса¸ Ўш билан Бишкек йўли бор. Ўша йўлда тўхтатиб хоҳлаган ишини қилишаяпти. ГАИ “Ана 40-50 таси турибди. Ë бизга 20 минг берасан ëки ўшаларга бериб ўлдиртириб юбораман” деяпти. Шу даражага олиб келиб қўйишди. Шуни энди тезроқ полициялар кириб¸ ўрнига солиш ҳам буларни қийин. Қирғизистон ҳукумати¸ менинг ўйим бўйича буларни тезроқ қуролсизлантириш керак. Бўлмаса дунëда бўлмаган ишларни қилиб юборишади. Бакиев кетгандан кейин шу нарсалар бошланиб кетди. Революциядан кейин “Манаснинг қўлини ўзимга бек деган ўзбекларга кўрсатиб қўямиз” деганидан қўрқиб келаëтган эдик. Ўша иш бўлди мана¸ дейди ўшлик Баҳодир.

*********************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG