Линклар

logo-print

ЕИ Эронга қарши янги санкциялар қўллайди


ЕИ Ташқи ишлар вазирлари ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга нисбатан янги жазо чораларини қўллашга оид қарорни маъқулладилар.

Июн ойида учрашган ЕИга аъзо давлатлар раҳбарлари Эронга нисбатан янги санкцияларни жорий этишга келишиб олган эди. Янги жазо чоралари келаси ҳафта давомида кучга киради ва уларда Эрон ядровий дастурига алоқаси бўлган ташкилотлар ва шахсларга нисбатан молиявий-иқтисодий санкциялар қўллаш назарда тутилган.

Яқинда АҚШ президенти Обама маъмурияти ҳам Эронга нисбатан худди шундай жазо чоралари қўллаган эди.
XS
SM
MD
LG