Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:07

Навбаҳорлик Азамат Ëқубов курашни давом эттирмоқчи


Навбаҳор маҳалласи аҳлининг айтишича¸ Азамат Ëқубовнинг халққа маъқул режаси қайсидир гуруҳлар манфаатига мос келмагани учун¸ маҳалла фаолини жазолаш кампанияси бошланган.
Навбаҳор маҳалласи аҳлининг айтишича¸ Азамат Ëқубовнинг халққа маъқул режаси қайсидир гуруҳлар манфаатига мос келмагани учун¸ маҳалла фаолини жазолаш кампанияси бошланган.

Паркент туманидаги Навбаҳор маҳалласининг собиқ раиси Азамат Ёқубов 16 миллион сўмдан зиёд жаримага тортилганига норозилик билдириб, апелляция тартибидаги шикоят аризаси ёзди. Суд ҳукмига кўра, Ëқубов халқ мулкини ўзлаштирганлик ва талон-тарож қилганликда айбланди.


24 июл куни Азамат Ёқубов Паркент туман суди хукмига норозилик билдириб, апелляция аризаси ёзди.

Паркент туман Жиноят ишлари бўйича суди ҳукмига кўра, Азамат Ёқубов Ўзбекистон Жиноят Кодексининг бир қатор моддаларида айбдор деб топилиб, жами 16 миллион сўмдан зиёд жаримага тортилди.

Азамат Ёқубовга кўра, агар у апелляция тартибидаги шикоят аризасини ёзмаганида¸ унинг мол-мулки мусодара қилиниш хавфи остида қоларди.

- Мен ҳозир апелляция шикояти ëзганман. 10 августда кўрилади¸ деган гап бор. Агар мен ҳозир апелляция қилмасам¸ булар ижрога ўтказади. Ижрочи кейин секин чақириб¸ мол-мулкни ҳисоблайди¸ бошқа қилади. У ëғи тезлашиб кетади. Менга Ўзбекистон республикаси Жиноят Кодексининг бир неча моддалари қўйилди. Бошида ҳам 189-модда¸ 167-модда¸ 209-модда қўйилган. Ҳеч бир ўзгаришсиз прокурор берган айбномасини судда ҳукмга қўшиб чиқариб юборди. Қисқаси¸ судянинг ўзи 320 баробар иш ҳақига нисбатан минимал иш ҳақини чиқариб берди.

Озодлик: Демак¸ сиз қамоққа олинмайсиз ва сизни жарима йўли билан жазолашди. Шунақами?

- Ҳа. 12 миллион 57 минг 600 сўм жарима жазоси қўлланилди. Кейин 4 миллион 83 минг 319 сўм бу давлатнинг даромадига ундириладиган бўлди.

Озодлик: Сизга жами қанча жаримага тортишди?

- Тахминан¸ 16 миллион бир юз қанчаям бўладида.

Озодлик: Демак¸ Паркент туман судига кўра¸ сизни айбдор деб топишди. Биламизки¸ сиз ҳибсга олинган пайтда маҳалла аҳли сизни қўллаб пикет қилишган. Лекин барибир сиз айбдор¸ деб топилдингиз. Бунга маҳалланинг муносабати қанақа?

- Мен маҳаллага ҳали айтганим йўқ. Лекин халқимиз барибир қизиқаяпти. “Азамат ака¸ энди нима бўлди? Нима қиласиз? Нима қиламиз? Ишимизни давом эттиришимиз керакку” деган нималарни бераяпти.

Озодлик: Азамат ака¸ сиз билан апрел ойининг охирларида суҳбатлашганимизда¸ Навбаҳор маҳалласига газ олиб келиш ишини давом эттираяпман¸ деган эдингиз. Ҳозир бу иш нима бўлди?

- Ҳозир менга туман ҳокими “Мен давлатдан пул олишга ҳаракат қиламан. Лекин Азамат ака сиз бўласизми менга хоҳлаган жойингиздан олиб келинг. Лекин менинг олдимга ëрдам сўраб келманг” деди. Менга ëзиб беришди Облгаздан. Энг самарали¸ келажаги бор¸ Паркентга кетган яхши линиядан уланишга менга рухсат берган. Мен ҳозир 10-15 та қоғоз йиғаман ҳозир. Экологиядан¸ пожардан¸ землямерлардан.

Озодлик: Демак¸ сиз ишни давом эттираяпсиз.

- Албатта. Мана уже ҳомийлар ҳам турибди. Ҳаммаси тайëр. Мен фақат бир нарсадан қўрқаяпман. Менга булар рухсат берган¸ лекин мен фақат Навбаҳорга олиб келадиган бўлсам¸ рози бўлади. Лекин Навбаҳорнинг ўзига олиб келадиган бўлсам¸ 800 миллион атрофида пул кетади. Тахминан бу 200 та хўжаликка 4 миллиондан айланади. Бунга ҳеч ким рози бўлмайди. Мен айтмоқчиманки¸ менга рухсат берса¸ атрофда дала-ҳовлилар борда бизларга яқин. Дала-ҳовлилар билан мен шартнома қилганман. 2009 йилда шартнома қилиб уларга суммани айтганман. Уларнинг ҳаммаси рози бўлган. Агар менга расман рухсат бериб “Азамат ака¸ шу ишни давом эттиринг” деса¸ мен шу ишни қиламан. Лекин мен ўйлайманки¸ Навбаҳорнинг ўзига олиб келгандан кейин у ëғига рухсат бермайди. Кейин мен охиригача синиб бўламан.

Озодлик: Агар сизга расман рухсат беришса¸ сизнинг маҳаллани газлаштириш лойиҳангиз қачонга битади?

- Агар ëзма равишда менга рухсат беришса¸ тахминан 15 кунда рўйхат битади. Сентябрнинг охирларига Навбаҳорга труба тортиб келиш мумкин. Менинг шунақа имкониятим бор.

Озодлик: Сизнинг лойиҳангиз амалга ошадиган бўлса¸ бу йил қишда Навбаҳор маҳалласи газ билан таъминланиши мумкин бўлади.

- Албатта. Худо хоҳласа¸ албатта¸ дейди Азамат Ëқубов.

Халқдан ножўя тарзда пул йиғиб¸ унинг бир қисмини ўзлаштирганликда айбланган Азамат Ëқубов жорий йилнинг 10 март куни Паркент туман Ички ишлар бўлими томонидан ушланиб¸ ҳибсга олинган эди.

11 март куни Паркент туман ҳокимияти олдида 200 га яқин одам йиғилиб¸ Азамат Ëқубовнинг озод этилиши талаб қилди.

Навбаҳор маҳалласи аҳли Ëқубовнинг халқ учун қайғурадиган¸ бировнинг ҳақига хиëнат қилмайдиган одам эканини айтиб¸ унинг фитна нишони бўлганини таъкидлашди.

Навбаҳорликлар¸ агар Ëқубов озод қилинмаса¸ Тошкент вилояти ҳокимлиги биноси олдида норозилик йиғини ўтказишга қарор қилган эди.

13 март куни Азамат Ёқубов ҳибсдан озод қилинди. Бироқ унга нисбатан қўзғатилган жиноий иш ўз кучида қолди.

16 июл куни Паркент туман жиноий ишлар суди Азамат Ёқубовни айбдор деб топиб, уни 16 миллион сўмдан зиёд жаримага тортди.

Жорий йилнинг 10 август куни Ёқубов аризаси бўйича апелляция жараёни бошланиши кутилаяпти.
XS
SM
MD
LG