Линклар

Исроил Ҳизбаллоҳни огоҳлантирди


Исроил Мудофаа вазири Эхуд Барак агар Ҳизбиаллоҳ Исроил шаҳарларига ракета отса, Исроил Ливаннинг иншоотларига зарба кериши ҳақида огоҳлантирди.

Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан сўзлашув олиб борган Эхуд Барак ахборот воситаларига берган интервюсида Исроил ҳукумати Ҳизбиаллоҳнинг ҳужумларига ортиқ тоқат қилмаслигини таъкидлади.

Ливанлик фаоллар Исроил қамал қилиб турган Ғазо секторига кемада инсонпарварлик ёрдами жўнатишни режалаётгани хабар қилинган бир пайтда Исроил ва Ливан ўртасида муносабатлар таранглашди.
XS
SM
MD
LG