Линклар

Афғонистонда яна тинч аҳоли нобуд бўлди


Афғонистон ҳукумати НАТО етакчилигидаги кучлар Ҳелманд вилоятида уюштирган ҳужум оқибатида тинч аҳолидан 52 киши нобуд бўлгани уларнинг аксари аёллар ва болалар эканини билдирди.

Афғонистон ҳукумати матбуот вакили Сиямак Херави воқеа Сангин туманида НАТО ва толиблар жанггарилари ўртасидаги отишмадан қочиб одамлар бир уйга беркиниб олган пайтда содир бўлганини айтди.

Президент Ҳамид Карзайнинг идораси эълон қилган баёнотда НАТО қўшинлари ҳарбий амалиётлар ўтказаётган пайтда тинч аҳолига зиён етказмаслик учун бор имкониятни ишга солишга чақирилган.

2009 йил сентябрида Қундуз вилоятида НАТО кучларининг амалиёти пайтида тинч аҳолидан камида 30 нафари нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG