Линклар

logo-print

Оқ Уй махфий ҳужжатлар ошкор этилганини қоралади


Оқ Уй WikiLeaks интернет сайти ошкор қилган махфий ҳарбий ҳужжатларда одамлар исмлари, операциялар номлари, техникалар ва АҚШ етакчилигида Афғонистонда олиб борилаётган урушга алоқадор манбалар келтирилганини айтди.

Бу зарар келтириши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмаган Оқ Уй матбуот котиби Роберт Гиббс маълумотларнинг аксари янги эмаслигини айтди.

Пентагон Афғонистонда олиб борилаётган уруш ҳақида 91 мингта махфий ҳужжат оммага ошкор қилингандан қанча зиён етгани аниқланаётганини айтди.

Махфий ҳужжатлар Афғонистонда тинч аҳоли вакиллари нобуд бўлгани ва АҚШнинг махсус кучлари Толибон ҳаракати раҳбарларига қарши яширин амалиётлар олиб боргани ҳақидаги маълумотларни ҳам ўз ичига олади.
XS
SM
MD
LG