Линклар

Тожикистонда қизлар 18 ёшга тўлганда турмушга чиқади


Тожикистон президенти Имомали Раҳмон “Оила кодекси”га тузатиш киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига имзо чекди.

Янги қонунда қизларнинг турмушга чиқиш ёши амалдаги қонунда ёзилганидек 17 ёш эмас балки 18 ёш деб белгиланган.

1 январдан кучга кирадиган янги қонунда қизларини 18 ёшга тўлмасдан турмушга берадиган ота-оналар жавобгарликка тортилиши кўзда тутилган.

Аммо бунинг учун қандай жазо белгиланиши маълум эмас.

Тожикистонлик аксар социологлар қизларнинг эрта турмушга чиқишининг асосий сабаби аҳоли орасида камбағаллик кенг тарқалганидир деган фикрда.
XS
SM
MD
LG