Линклар

Қирғизлар ЕХҲТ миссиясига қарши чиқмоқда


Қирғизистоннинг иккита йирик шаҳрида 2 мингга яқин қирғиз Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти полиция миссиясини мамлакат жанубига киритишга рухсат бериш ҳақидаги ҳукумат қарорига қарши норозилик акцияси ўтказди.

Ўш шаҳридаги намойишда 1 минг 500та қирғиз иштирок этди. Норзилар шаҳар марказидан ЕХҲТнинг идораси олдигача юриш қилдилар.

Ташкилотнинг Ўшдаги вакили намойишчилар билан учрашиб уларга ЕХҲТнинг полиция кучлари ҳақидаги режасини тушунтирди.

Пойтахт Бишкекдаги норозилик акциясида эса 500га яқин қирғиз қатнашди.
XS
SM
MD
LG