Линклар

Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарани мустаҳкамламоқда


Чегара текширув пунктларидан бирини бориб кўрган Қирғизистон парлементи собиқ депутати Гулнора Дербишева айтганига асосланиб Регнум ахборот агентлигининг билдиришича, Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарани кучайтирилган тартибда қўриқламоқда.

Дербишевага кўра, Боткен вилоятининг "Айырбас" ва "Каптархона" чегара постларининг Ўзбекистон томонида қуролланган аскарлари ва бронетранспортерлар турибди.

Бундан ташқари қирғиз-ўзбек чегарасини кесиб ўтаётган фуқаролар кучайтирилган божхона текширувидан ўтмоқда.

Эслатиш жоизки, 12 июл куни Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат хизмати раҳбари Кенешбек Дуйшебаев Боткен вилоятида террорчилар таҳдиди борлигини айтган.
XS
SM
MD
LG