Линклар

Қирғизистон ҳукумати 1 миллиарддан ошиқ ёрдам сўрамоқда


Ўтган ойда Қириғизистонда содир бўлган этник низолардан сўнг мамлакатни тиклаш ишлари учун 1 миллирад 200 миллион АҚШ доллари миқдорида ёрдам пули керак.

Бишкекда йиғилган донор давлатлар вакилларига Қирғизистон Ўтиш даври президенти Роза Ўтунбаева шундай сўров билан юзланди.

Июн ойида ўзбек ва қирғиз миллатига мансуб фуқаролар ўртасида мамлакат жанубида содир бўлган қонли низолар оқибатида¸ Бишкек расмийларига кўра¸ 316 киши ўлдирилган, юз минглаб одам юртни ташлаб чиқишга мажбур бўлган эди.

Бу воқеалар эса шусиз ҳам заифлашиб қолган Қирғизистон иқтисодига жиддий таъсир кўрсатгани боис бу йил мамлакат иқтисодий кўрсаткичларининг 5 фоизга қисқариши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG