Линклар

logo-print

Эрон расмийси кучайтирилган санкциялар юзасидан чуқур таассуф билдирди.


Эрон Ташқи ишлар вазири бугунги баёнотида Европа иттифоқи Теҳронга нисбатан жорий этган кучайтирилган янги босқич санкциялар юзасидан “чуқур таассуф билдирди ва санкцияларни қоралади”.

Европа иттифоқи ва Канада ҳукумати ядровий дастури борасида музокаралардан бош тортган Эронга нисбатан кучайтирилган санкцияларни қабул қилди.

Бу санкциялар сирасида Эрон билан савдо алоқаларини қисқартириш, Эрон банклари билан шартномалар имзоламаслик, шунингдек, Эроннинг нефт ва газ соҳаларига сармоялар ётқизмаслик каби чоралар кўзда тутилган.

Жумладан, Канада Ташқи ишлар вазири Лауренс Каннон янги санкциялар доирасида бундан буён Эрон газ ва нефт соҳасига Канададан ҳар қандай кўринишда сармоя киритиш тақиқланганини таъкидлаб ўтди.

Бунга жавобан Эроннинг БМТ Ядровий дастурлар масаласи бўйича агентлигидаги вакили Али Асғар Султонияҳ Теҳрон ядровий ёнилғи алмашинуви тўғрисидаги музокараларга қайтишга тайёрлиги, бироқ бу жараённинг шартларсиз бўлишини талаб қилаётганини яна бир карра такрорлади.
XS
SM
MD
LG