Линклар

Пентагон ошкор бўлган ҳарбий маълумотлар зарарини аниқлашга уринмоқда


АҚШ ҳарбий қўмондонлиги 91 мингдан ортиқ ҳарбий ҳужжатнинг оммага ошкор қилиб юборилиши оқибатлари асл кўламини аниқлашга бир неча ҳафталик муддат талаб этилишини маълум қилди.

Пентагон маъмурияти ҳозирда WikiLeaks интернет сайти ошкор қилган махфий ҳарбий ҳужжатлардан келадиган зарар кўламини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

Пентагон матубот котиби Дэйв Лапэн¸ айни пайтда АҚШ расмийлари бу ишнинг ортида турганлар ва уни амалга ошириш услубларини аниқлаш устида ишлаётганини айтар экан, махфий ҳужжатларнинг ошкор этилишини "жиноий ҳаракат", деб атади.

Ошкор этилган ҳарбий маълумотларда ҳарбийлар исмлари, операция номлари, техникалар ва АҚШ етакчилигида Афғонистонда олиб борилаётган урушга алоқадор манбаларнинг келтирилгани айтилмоқда. Шунингдек, булар сирасида Афғонистонда тинч аҳоли вакиллари нобуд бўлгани ва АҚШнинг махсус кучлари Толибон ҳаракати раҳбарларига қарши яширин амалиётлар олиб боргани ҳақидаги маълумотлар ҳам борлиги айтилмоқда.

Бундан ташқари, жамоатчиликка сизиб чиққан ҳужжатлардан бирида¸ гўёки АҚШ нинг Афғонистондаги қўмондонлиги зарарига ишлаган Покистон хавфсизлик кучларининг собиқ нуфузли расмийси иштирок этган жанггарилар йиғини ҳақида ҳам гап боради.

XS
SM
MD
LG