Линклар

British Petroleum ширкати раҳбари лавозимидан кетади


Ширкат бугун эълон қилган баёнотда айтилишича, Тони Ҳэйворд ширкат билан ўзаро келишув асосида 1 октябр куни лавозимини тарк этади.

Унинг ўрнини эса Мексика кўрфазидаги нефт платформасида рўй берган авария оқибатларини бартараф этишга маъсул бўлган америкалик Боб Дадлей эгаллайдиган бўлди.

Айни пайтда Green Peace аъзолари BP га қарашли Лондон шaҳридаги бир неча ёқилғи қуйиш шаҳобчалари ишига тўсқинлик қилиш билан Боб Дадлейни шу вақтгача бу ширкат ўз манфаатлари йўлида тутган атроф-муҳит учун зарарли ва мантиқсиз йўлдан чекинишга чақирмоқда.

Шу вақтга қадар гринписчилар ширкатнинг Лондондаги 47 та шаҳобчасини ёптиришга муваффақ бўлганини айтмоқда. Аммо BP ширкати бундай шаҳобчалар ўндан ортиқ холос, демоқда.

Ҳозирга қадар ширкатнинг Мексика кўрфазидаги ҳалокат боис етказилган зарарни қоплаш тўғрисида тушган ва тушажак даъво аризаларини қондириш учун 32 миллирад АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG