Линклар

logo-print

Афғонистонда йўқолган НАТО денгизчиларидан бирининг жасади топилди


НАТО раҳбарияти ўтган ҳафтада Афғонистонда ғойиб бўлган икки денгизчи аскарнинг бири ўлгани тасдиқлангани — унинг жасади топилганини маълум қилди.

НАТО матбуот котиби подполковник Тод Бриссил ҳозирда ғойиб бўлган яна бир денгизчи аскарни қидириш ишлари давом этаётганини айтди.

Бу икки аскар 23 июл куни Лаҳор вилоятидаги толиблар назоратида бўлган ҳудудга ўз автомобилида кетиб, ғойиб бўлган эди. НАТО расмийлари ўз ҳарбийларининг бу қадар хавфли ҳудудда нима иш билан юргани ҳақида ҳанузгача жўяли бир изоҳ бергани йўқ.

Толиблар эса ғойиб бўлган иккинчи аскарни гаровда ушлаб турганларини даъво қилмоқда.
XS
SM
MD
LG