Линклар

Азимжон Асқаров ҳимоячилари сўрови қондирилмади

  • Замира Шукур

Қирғизистон Олий суди Асқаров ҳимоячилари¸ қолаверса халқаро ташкилотлар сўровини асоссиз деб топди.

Қирғизистон Олий суди Асқаров ҳимоячилари¸ қолаверса халқаро ташкилотлар сўровини асоссиз деб топди.

Қирғизистон Олий суди Жалолободда оммавий тартибсизликлар уюштирганлик айби билан 13 июн куни ҳибсга олинган ўзбек жамоаси етакчиларидан бири¸ ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаровга нисбатан қўлланилаëтган эҳтиëт чорасини ўзгартириш сўровини қондирмади.


Айни пайтда¸ Бозорқўрғон шаҳар суди¸ ҳуқуқ фаолининг ҳибсхонада қийноққа солинаëтганини ўрганиш юзасидан унинг яқинлари киритган шикоят аризасини қабул қилмади.

Бу ҳақда Жалолободдаги "Справедливость" (Адолат) инсон ҳуқуқлари гуруҳи фаоллари Озодликка маълум қилди.

Шу муносабат билан бозорқўрғонлик ҳуқуқ фаолининг ҳибсдаги аҳволи ва унга қарши очилган жиноий ишнинг бориши хусусида Асқаров ҳамкасбларини суҳбатга тортдик. Дастлабки суҳбатдош "Справедливость" ташкилоти қошидаги ҳуқуқий қабулхона раҳбари Бахтхон Жапарова.

- Азимжон Асқаровга оид охирги янгиликлар¸ бугун жияни билан укасининг хотини келиб кетган эди. Укаси ҳам Азимжон ака ушланганда икки ярим кун Азимжон ака билан бирга ўша ерда бўлган. Ўшанда уни ҳам уриб қўйишган эди. Бугун келган хотинининг айтишига қараганда¸ “сейчас у него с головой не очень адекватно” деяпти. Ўзидан- ўзи касал бўлаяпти¸ деяпти.

Озодлик: Укасими ëки Азимжон Асқаровнинг ўзими?

- Укаси тўғрисида кепти. Акасига¸ қайноғаси бўлади Азимжон Асқаров¸ свидание олиб вентилятор¸ озиқ-овқат олиб борса¸ милиция ва прокуратура ходимлари¸ ўша воқеада Бозорқўрғонда бир оиланинг битта укаси ўлган эди¸ буларнинг боришига ўшанинг учта опаларини чақириб қўйибди. Тошбўрон қилишиб¸ жиндай уришиб бу келинни ҳам¸ ўзи ҳам оғриб қолган экан. Ўшанга “Свидание ҳам ололмадим. Шунақа қилишди мени” деб келиб кетган эди.

Озодлик: Азимжон Асқаровни кўришга борган келинини қирғиз хотинлар калтаклашибдими?

- Именно ўлган участковой милиционернинг опасими¸ синглисими унинг ëнида яна иккита хотин келибди. Милиция ва прокуратура ходимлари чақириб¸ улар бошидан мана шунақа қилиб ўрганиб олишди. Ўшаларнинг қариндошини чақириб¸ масалан биз борганда ҳам шунақа муомала қилишган.

Озодлик: Калтакласа¸ милиция ва прокуратура ходимлари томоша қилиб турдими?

- Индамайди улар. Масалан мени прокуратуранинг ўзида уришди. Коридорда¸ кабинетда турткилашиб¸ оғзига келган гаплар билан ҳақорат қилишди.

Озодлик: Азимжон аканинг иши қанақа кетаяпти?

- Азимжон аканинг иши билан иккита адвокат шуғулланаяпти. Бишкекдан Нурбек Тўхтахунов¸ яна бизнинг контракт бўйича адвокатимиз Жалолободдан Аблакимов Абдумутталиб. Угрозалар билан уришиб нима қилишганда мен бишкеклик адвокат билан борган эдим. Ҳозир Олий судга эҳтиëт чорасини ўзгартириш ҳақида материал тайëрлаган эдик. Олий суд ўз кучида қолдирди. Кеча 26 июл куни городской судда как-раз пытка бўйича¸ танасидаги жароҳатлар бўйича адвокатлар Жалолобод шаҳар судига урган орган ходимларига жиноий иш қўзғаш бўйича материал берган эди. Уни ҳам қабул қилмай қўйди. Суд унақа нарса бўлмаган деган ҳолда¸ бекор қилди.

Озодлик: Азимжон Асақаровнинг инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғуллангани учун биринчилардан бўлиб қамалгани¸ унинг қийноққа солинаëтгани ҳақида ҳозир халқаро ташкилотлар ҳам кўп гапираяпти. Мана Ҳюман Райтс Уотч гапирди¸ БМТ нинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари у кишини ноҳақ қамалганлар қаторида тилга олди. Мана шундан кейин ҳам у кишига муносабат ўзгаргани йўқми?

- Ўзгаргани йўқ. Масалан мен Бишкекдан келган адвокат билан биринчи марта борганимда танасидаги жароҳатни¸ зўрға бир кунлик без свидителей учрашув олдик. Халқаро ташкилотлар киришиб¸ уларнинг ëрдами билан зўрға добыватся қилдик уни ҳам. Ўша кирганда “Сенларга рухсат берсак¸ сенлар ҳамма ëққа шовқин қилиб юборибсан” деб бизни чақириб шунақа қилишди. Биринчи калтак егандан кейин бир ҳафта ўтгач зўрға аниқладик биз. Милиция ходимлари битта ўзбек болага Азимжон Асқаровни ургизишиб¸ “Нимага урди?” деса¸ “Камерада бир-бири билан чиқиша олмай уришибди. Бизнинг хабаримиз йўқ. У бола сени деб менинг уйим ëқилиб кетди деб урган” деб баҳонани қилишиб бизга жавоб беришди. Прокуратура ҳам худди шу жавобни берди.

Озодлик: Азимжон ака ҳозир Бозорқўрғондаги СИЗО да сақланаяптими?

- СИЗО йўқ. ИВС. Бу вақтинчалик изолятор ҳисобланади. РОВД ларда бор. СИЗО бу ГУИН системасида бўлади. ИВС лар МВД системасида бўлади. Милицияхонанинг ўзининг турмачаси ҳисобланади. Шароитлари яхши эмас¸ овқатлари ҳам яхши эмас¸ вентиляция люклари яхши ишламайди¸ санитария аҳволи яхши эмас. Камерада ҳар куни унга давление бор.

Озодлик: Суд қачон бўлиши мумкин?

- Кеча қаралди. Эҳтиëт чораси бўйича қаралганига бир ҳафта бўлди. Мана бу ҳали белгилангани йўқ.

Озодлик: Халқаро ташкилотлардан¸ бетараф одамлардан бирортасининг олдига кириш имкони борми?

- Омбудсман кириб чиқди.

Озодлик: Турсунбек Акунми?

- Ҳа. Қизил хоч кирди. Бир қанча халқаро ташкилотлар киришга нима қилишди. Ўзимизнинг маҳаллий даражада кириш қийин бўлаяпти. Адвокатимиз ўтган ҳафтада зўрға бир марта кирди. Унга ҳам угрозалар. Ўлган милиционернинг қариндошларини чақириб қўяяпти. Потому что заранее согласуются прокуратурой каждое посешение. Шунга улар курсда бўлгани учун чақириб қўяяптида қариндош-уруғини. Улар ҳеч кимга қулоқ солмасдан лўлилик қилишиб¸ шунақа бўлаяптида.

Озодлик: Азимжон акага ўлган милиционернинг қандай алоқаси бор?

- Ўша кунлари бўлган воқеаларда "разжигание межнационалъной розни" деган айб қўйилаяпти. Булар Бозорқўрғонда¸ кўпинча ушланиб ИВСда ўтирган одамлар. Бозорқўрғондан Бишкек-Жалолобод трассаси ўтади. Мост бор. Мостни тўсишган. Ўша ерда кейин милиция ходимлари қуролсиз просто бориб “Тарқалинглар. Бу ер трасса. Тўсманглар. Агарда оборона қилсанглар¸ ўзингларнинг маҳаллани¸ кўчани тўсинглар” деб борганда¸ ўша ерда ўша участковой ўлади. Напали на него и убили его жестоко. На самом дело очень жестоко убили. Бу ерда кўпинча милициянинг ишига¸ прокуратуранинг ишига¸ судларнинг нотўғри қарорлари бўлса¸ бизнинг ташкилот ишлайди. Қийноқлар бўйича¸ айнан орган ходимлари ургани бўйича. Просто Азимжон Асқаров как правозашитник мешает там. Видимо таким образом они хотели избавится. Улар хоҳлаганини қилишадида.

Озодлик: Сизнинг¸ бошқа ҳуқуқ фаолларининг аҳволи қанақа? Босимлар бўлаяптими?

- Масалан бизга конкретно Бозорқўрғонда бўлди. Азимжон Асқаровнинг орқасидан борганимизда босим бўлди. Жалолободда прокуратура ëки милиция ходимлари томонидан умуман очиқ уруш йўқ. Очиқчасига нималари йўқ. Биз “Мустақил суд медэкспертиза чақирайлик” десак¸ прокурор “Шунақа нарса борми?” деб кулаяпти. “Бунақа нарса йўқ. Нега айтаяпсизлар?” деяпти.

Жалолободдаги "Справедливость" (Адолат) инсон ҳуқуқлари ташкилоти қошидаги ҳуқуқий қабулхона раҳбари Бахтхон Жапарова билан суҳбат давомида берилган бошқа саволлар¸ хусусан Азимжон Асқаровни озод қилиш борасида бундан кейин нима қилмоқчисизлар¸ деган саволга ташкилот раҳбари Абдумалик Шарипов жавоб қайтарди.

- Энди бизнинг қиладиган ягона йўлимиз адвокатлар орқалигина ишлай оламиз. Олий суд ҳам 16 августгача берилган эҳтиëт чораси ва қамоқда ушлаб туришни ўз кучида қолдирди. Энди ўшани кутамиз. Ҳозирги вазиятда нима бўлишини ҳеч кимнинг олдиндан айтиши қийин.

Озодлик: БМТ¸ ЕХҲТ каби халқаро ташкилотларнинг бирортасидан сизлар томонга эътибор бўлаяптими?

-Албатта. Бу ерда энг асосий ëрдам халқаро ташкилотлар томонидан бўлаяпти. Ҳозир бутун дунëда шов-шув кўтарилган. Кеча Даниядан эшитдик 6000 одам Азимжон Асқаровга озодлик берсин деб тўпланган экан. Энди бу ўта юқори мансабдаги одамлар томонидан сиëсий йўл билан ечилмаса¸ суд орқали ечишга кўзим етмай турибди.

Озодлик: Азимжон Асқаровдан бошқа Жалолободда ўзбекларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чиққан одамларга босимлар¸ тазйиқлар бўлаяптими?

- Унақа воқеа бўлиб ўтганини эшитганим йўқ. Ўша бўлиб ўтган воқеалардан кейин Ўзбек миллий-маданий марказидан Улуғбек Абдусаломов қамоққа олинган эди "оммавий равишда қирғин чиқишига сабаб бўлди" деб. Шу ерда маҳалладаги мачит имоми Муҳаммаджон Аҳмедов билан иккаласи эҳтиëт чораси сифатида қамоқда ушланиб турилибди. Ботиров университетининг ректори Озодбек Кароматов озодликка чиқди.

Озодлик: Улуғбек Абдусаломовнинг иши нима бўлаяпти? Бу билан ҳам шуғулланаяпсизларми?

-Улуғбек ака журналист бўлгани учун¸ хабарингиз бўўлса у киши "Дийдор" газетасининг бош муҳаррири эди¸ бунга ҳозир Интернюс халқаро ташкилоти адвокат ëллаб берган. Адвокат ишни олиб бораяпти.

Озодлик: Иккаласининг аҳволи бўйича ҳали ҳеч қанақа прогресс йўқ-а?

- Йўқ. кечаги кун касалхонага чиқарилди. Ўзи соғлиғи сал ночорроқ эди¸ юраги касал.

Озодлик: Қийноқлар ҳам бўлаяптими?

- Қийноқлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ¸ дейди Озодлик билан суҳбатда "Справедливость" (Адолат) инсон ҳуқуқлари ташкилоти етакчиси Абдумалик Шарипов.

Азимжон Асқаров Қирғизистондаги таниқли ҳуқуқ ҳимоячиларидан бири бўлиб, у Ўш ва Жалолобод қирғинига қадар ҳам милиция ходимлари томонидан содир этилган ноқонуний ҳатти-ҳаракатларни ўрганиб келган.

Ҳамкасбларига кўра¸ Азимжон Асқаров 13 июн куни Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон туманида қуролли гуруҳнинг тинч аҳолига ўқ отгани ва милиция ходимларининг бу қуролли гуруҳни тўхтатишга ҳаракат қилмаганини видеотасвирга олган ва айнан мана шундай далилларни йиққани учун ҳам милиция томонидан қўлга олинган.

Бир қатор нуфузли халқаро ҳуқуқ ташкилотлари¸ қолаверса БМТ нинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлиги ҳам Қирғизистон раҳбариятига мурожаат қилиб¸ Азимжон Асқаровни озод қилишни сўраган¸ бироқ ҳозирча бу сўровларнинг барчаси жавобсиз қолмоқда.
XS
SM
MD
LG