Линклар

logo-print

Британия Бош вазири туркиялик ҳамкасби билан сўзлашув ўтказди


Туркия сафарини давом эттираëтган Британия Бош вазири Дэвид Камерон ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан музокара ўтказди.

Буюк Британия Туркиянинг Европа иттифоқига аъзо бўлиб кириш истагини қўллаб-қувватлаётган давлатлардан бири ва Бош вазир Камерон бугунги чиқишида Британияни Туркиянинг Европа иттифоқига аъзолик учун уринишларидаги “энг кучли ҳимоячиси”, деб таърифлади.

Шунингдек, Туркиянинг НАТО аъзоси сифатида Европа учун қилган хизматлари ва айни вақтда бу давлатнинг Афғонистондаги Европа иттифоқчилари билан ёнма-ён олиб бораётган ҳаракатларини тилга олган Дэвид Камерон, Анқаранинг иттифоққа аъзолик йўлидаги ютуқлари ЕИ даги мухолифлари томонидан камайтирилаётганидан норози эканини алоҳида таъкидлади.

Туркия сафаридан сўнг Буюк Британия Бош вазири Ҳиндистонга сафар қилади. Ҳиндистон ҳам Британия учун Туркия каби жуда муҳим бизнес ҳамкор саналади.
XS
SM
MD
LG