Линклар

logo-print

НАТО - Россия ҳамкорлиги ривожланмоқда


НАТО расмийлари ташкилотнинг Россия билан ҳарбий ҳамкорлиги “сезирларли даражада ривожланаётганини” таъкидламоқда.

Иттифоқ ҳарбий қўмитаси раҳбари, адмирал Жиампаоло Ди Паоло томонларнинг Афғонистондаги амалиётлар, халқаро терроризмга қарши кураш масалалари бўйича якдиллиги боис ўртадаги ҳамкорлик 2011 йилга қадар янада кучайишини таъкидлади.

24 июл кунги Москва сафари давомида Россия Мудофаа вазири муовини Николай Макаров билан музокара ўтказган Ди Паоло Москва НАТОнинг Афғонистонда тузилаётган Ҳарбий-ҳаво кучлари базасига транспорт ва ҳарбий вертолётлар беришга рози бўлганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG