Линклар

Россия ЕИнинг Эронга қўллаган янги санкцияларини қоралади


Россия Эронга нисбатан кучайтирилган янги санкцияларни “қабул қилиб бўлмас”, деб баҳолади.

Европа иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари душанба куни Эрон ядровий дастур устидаги баҳсли тадқиқотларини тўхтатиш мақсади билан кучайтирилган янги санкцияларни қабул қилди.

Бунга муносабат билдирилган Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида БМТ Хавфсизлик кенгаши доирасидан ташқарида бундай санкцияларнинг қабул қилиниши номақбул ҳаракат ўлароқ баҳоланган.

Янги санкциялар бир ой муқаддам БМТ қўллаган чоралардан кўра қаттиқроқдир. Унда жумладан, Эрон билан савдо алоқаларини қисқартириш, Эрон банклари билан шартномалар имзоламаслик, шунингдек, Эроннинг нефт ва газ соҳаларига сармоялар ётқизмаслик каби чоралар кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG