Линклар

Европалик кузатувчилар Грузияда яна бир йил қоладиган бўлди


Европа иттифоқи 2008 йилда Россия-Грузия ўртасида эришилган ўт очишини тўхтатиш келишуви ижросини кузатувчи гуруҳ ваколатини 2011 йил сентябрга қадар узайтирди.

Иттифоқнинг Грузиядаги кузатувчилар миссияси ЕИ Вазирлар кенгаши айни мазмундаги қарорни 26 июл куни тасдиқлаганини маълум қилди.

Бу миссия таркибидаги 225 нафар ноҳарбий кузатувчи Грузиянинг Абхазия ва Жанубий Осетия билан 2008 йилдаги низолари майдони бўлган чегара ҳудудида патруллик қилмоқда.

Грузия расмийлари европалик кузатувчилар гуруҳи фаолияти узайтирилганини олқишлаб, бу миссия эҳтимолий зўравонликлар олдини олишда муҳим рол ўйнаётганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG