Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:30

“Тинчлик рейси” Қирғизистондан Екатеринбургга қайтмоқда


Қирғизистон жанубига инсонпарварлик ёрдам етказган “Тинчлик рейси” Россиянинг Екатеринбург шаҳрида қайтмоқда. Бу ҳақда REGNUM агентлигига хабар берган Свердловск вилояти расмийси Виктор Вахрушевга кўра, 26 июл куни гуманитар миссияни мувафафқиятли якунлаган автомобиллар колоннаси ортга йўл олган.

Акция аъзолари дастлаб Жалолободдаги хунрезликлардан зиëн кўрганларга адресли ёрдам юкларини етказиб беришган. Қолган ëрдам Ўшда тарқатилган. Гуманитар ёрдамни тарқатишда уларга Халқаро Миграция ташкилоти ва маҳаллий Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари кўмаклашган.

Мазкур инсонпарварлик ёрдами Свердловск вилоятидаги жамоат ташкилотлари томонидан жамланиб жўнатилган.
XS
SM
MD
LG