Линклар

АҚШ Конгресси муҳим лойиҳаларга маблағ ажратди


АҚШ Конгресси аъзолари муҳим лойиҳаларга зудлик билан молия ажратишни назарда тутган ҳужжатни тасдиқлади.

Намояндалар палатасида 308 га 114 та қарши овоз билан қабул қилинган қонун лойиҳаси Ироқдаги урушни молиялаштириш учун 37 миллиард ва президент Барак Обаманинг Афғонистон бўйича янги стратегиясини амалга татбиқ этишга 30 миллиард доллар маблағ ажратишни назарда тутган.

Бундан ташқари, ҳужжатда АҚШда табиий офатлар оқибатини бартараф қилиш ишларига 5,1 миллиард, Ҳаитини қайта тиклаш лойиҳалари учун 2,9 миллиард ва Вьетнам урушида заҳарли моддалардан соғлигига зарар етган фахрийлар учун 13,4 миллиард доллар ажратиш назарда тутилган.
XS
SM
MD
LG