Линклар

АҚШ дипломати Қирғизистонни огоҳлантирди


АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиë бўйича ëрдамчиси Роберт Блейк Афғонистондаги жанггарилар Қирғизистонга мамлакат жанубидан кириб келиши мумкинлигини айтди.

- Менимча, Тожикистон билан бўлган жанубий чегара хусусида хавотир бор. Афғонистондаги жанггарилар Қирғизистонда юзага келган вазиятдан фойдаланиб, шу чегара орқали мамлакатга кириб келиши мумкин, деди 27 июл куни АҚШнинг Хелсинки комиссияси йиғилишида чиқиш қилган Роберт Блейк.

Вашингтондаги Қирғизистон элчихонасининг муваққат раҳбари Аслан Анарбаев “жанубда исломий радикализм учун қулай вазият мавжуд" эканини айтди.

Ўтган ҳафта Қирғизистонда бўлиб қайтган жаноб Блейк чегара хавфсизлиги бўйича айрим масалаларида Қирғизистонга Россия ёрдам бериши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмади.
XS
SM
MD
LG