Линклар

Ўзбекистонга покистонлик тадбиркорлар келади


Покистоннинг Панжоб вилоятидаги етакчи ширкатлар ва вилоятнинг Савдо-саноат палатаси раҳбарлари Ўзбекистонга сафар қилишни режаламоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизматига асосланиб CA-News Марказий Осиё янгиликлар хизмати хабар тарқатди.

Покистонлик тадбиркорлар делегацияси жорий йил 3 – 9 август кунлари Ўзбекистонда бўлишлари режаланган.

Бу ташриф Покистоннинг Тошкентдаги элчихонаси томонидан уюштирилмоқда.

Покистонлик тадбиркорлар сафари чоғида Ўзбекистондаги инвестиция муҳити, енгил саноат ва тери саноатидаги имкониятларга алоҳида эътибор қаратиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG