Линклар

Марадона Аргентина жамоаси мураббийлигидан кетди


Аргентиналик афсонавий футболчи Диего Марадона Аргентина терма жамоаси бош мураббий лавозимидан кетишини эълон қилди.

Аргентина футбол ассоциацияси сешанба куни Диего Марадона билан имзоланган жорий шартноманинг узайтирилмаслигини эълон қилди. Маълум бўлишича, Марадона ўз фаолиятини давом эттиришдан аввал Аргентина футбол ассоциацияси олдига бир қанча шартлар қўйган¸ бироқ футбол ассоциацияси бунга рози бўлмаган.

Хабарларга кўра, Марадона терма жамоада ишлаётган мураббийлар штаби ва техник ходимларни сақлаб қолишни талаб қилган, бироқ Аргентина футбол ассоциацияси раҳбари Хулио Грондоно билан ўтказилган музокаралар муваффақиятсизлик билан якун топган.

Айтилишича, Аргентина терма жамоасининг вақтинча мураббийи этиб Серхио Батиста тайинланган.
XS
SM
MD
LG