Линклар

Покистонда учқич ҳалокатга учради


Покистонда бортида 150дан ортиқ йўловчи бўлган учқич Исломобод яқинида ҳалокатга учради.

Расмийлар учқич қулаган жойдан йўловчилар жасади топилаётганини маълум қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатдан омон қолган бир неча йўловчи ҳам бор ва улар маҳаллий шифохонага олиб кетилган.

Покистон расмийларининг билдиришича, Airblue авиакомпаниясига тегишли учқич Исломобод яқинидаги аэропортга қўнаётган маҳал, ҳозирча аниқланмаган сабабларга кўра, ҳалокатга учраган. Самолёт бортида 146 нафар йўловчи ҳамда 6 кишидан иборат экипаж аъзоси бўлган.

Маълум бўлишича, Туркиядан ҳавога кўтарилган мазкур учқич ҳалокат рўй беришдан авал Карачи аэропортига қўнган ва сўнгра Исломободга йўл олган.

Айни пайтда фожиа рўй берган ҳудудда қутқарув ишлари давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG