Линклар

Омскда ўзбекистонлик муҳожир жароҳат олди


Душанба куни соат 14:00 да Омск шаҳридаги 1-тез ёрдам касалхонасига бошидан оғир жароҳат олган Ўзбекистон фуқароси келтирилган. Бу ҳақда Озодликка Омск вилояти прокуратураси расмийси Антон Чернишов хабар қилди:

- Ҳа, бу 46 ёшли Ўзбекистон фуқароси¸ расман ҳеч қаерда ишламаган, лекин Кировский туманидаги шахсий қурилишларидан бирида 2-қаватдан тушиб кетган. Унинг фамилияси Охунов эканлигини биламиз, холос, деди Омск прокуратураси вакили Антон Чернишов.

Унинг сўзларига кўра, жароҳатланган Охуновнинг аҳволи нисбатан дуруст. Мазкур ҳодиса юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG