Линклар

logo-print

Британия Бош вазири Ҳиндистонга борди


Буюк Британия Бош вазири Дэвид Камерон Ҳиндистонга сафар қилди.

Бу ерда Буюк Британия ҳукумати раҳбари Ҳиндистон ҳукумати етакчилари билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги алоқалар ривожи, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалаларни муҳокама қилди.

Бангалор шаҳрида чиқиш қилган Камерон Покистон ҳукумати Афғонистонда тинчлик равнақ топиши йўлида очиқчасига ҳаракат қилиш баробарида у ердаги жанггариларни ҳам яширинча молиялаштириб келмоқда, деган фикрни билдирди.

Камерон сўзларига кўра, Покистоннинг бундай икки томонлама ёндашувини тасдиқловчи исбот далиллар ўтмишда бир неча бор қайд этилган.

- Эндиликда бундай ҳолатларнинг қайтарилмаётганига тўлиқ ишонч ҳосил қилмоғимиз даркор, дея қўшимча қилди Буюк Британия Бош вазири.

XS
SM
MD
LG