Линклар

logo-print

Исломободдаги авиаҳалокат қурбонлари сони ортмоқда


Бугун эрта тонгда Покистонда авиаҳалокат рўй берган ҳудудда 80 нафар йўловчининг жасади топилди.

Покистон расмийларининг билдиришича, Airblue авиакомпаниясига тегишли учқич Исломобод яқинидаги аэропортга қўнаётган маҳал, ҳозирча аниқланмаган сабабларга кўра, ҳалокатга учраган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатдан омон қолган бир неча йўловчи ҳам бор ва улар маҳаллий шифохонага олиб кетилган.

Хабарларда айтилишича¸ самолёт бортида 146 нафар йўловчи ҳамда 6 кишидан иборат экипаж аъзоси бўлган.

Туркиядан ҳавога кўтарилган мазкур учқич ҳалокат рўй беришдан авал Карачи аэропортига қўнган ва сўнгра Исломободга йўл олган.

Айни пайтда фожиа рўй берган ҳудудда қутқарув ишлари давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG