Линклар

logo-print

Исломободдаги авиаҳалокатда йўловчиларнинг бари нобуд бўлди



Покистон ҳукумати бугун Исломобод яқинида авиаҳалокатга учраган самолётнинг барча йўловчилари нобуд бўлганини эълон қилди.

Покистон расмийлари, шунингдек, бундан бир оз аввал ҳалокатда беш нафар йўловчи омон қолгани тўғрисида тарқатилган хабарларни кескин инкор қилдилар.

Покистондаги ҳусусий Airblue авиакомпаниясига тегишли Airbus 321 русумли учқич Исломобод яқинидаги аэропортга қўнаётган маҳал, ҳозирча аниқланмаган сабабларга кўра, ҳалокатга учраган.

Хабарларда айтилишича¸ самолёт бортида 146 нафар йўловчи ҳамда 6 кишидан иборат экипаж аъзоси бўлган.

Туркиядан ҳавога кўтарилган мазкур учқич ҳалокат рўй беришдан авал Карачи аэропортига қўнган ва сўнгра Исломободга йўл олган.

Айни пайтда АҚШнинг Покистондаги элчиси Ройтерс ахборот агентлигига аиваҳалокат қурбонлари орасида АҚШнинг икки нафар фуқароси ҳам бўлганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG