Линклар

Германия Туркияни ЕИ томон ҳаракат қилишга ундамоқда


Германия Ташқи ишлар вазири Гуидо Вестервелле Туркия ҳукуматини ЕИга аъзо бўлиш борасида ушбу мамлакат олдига қўйилган шарт-шароитларни бажаришни давом эттиришга чақирди.

Бугун Истамбулда чиқиш қилган Гуидо Вестервелле ЕИга аъзо бўлиш муддати вақт билан чекланмагани ва бу жараён автоматик тарзда амалга оширилмаслигини маълум қилди.

Бундан бир кун аввал Туркияга сафар қилган Буюк Британия Бош вазири Дэвид Камерон ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан олиб борган сўзлашувдан сўнг Туркиянинг Европа иттифоқига қўшилиши борасидаги музокаралар секин бораётганини танқид қилди.

Буюк Британия Туркиянинг Европа иттифоқига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Дэвид Камерон, шунингдек Туркиянинг ЕИга аъзо бўлиш уринишларида расмий Лондон Анқаранинг “энг кучли ҳимоячиси" бўлишини айтди.
XS
SM
MD
LG