Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:40

Uz Digital TV Ўзбекистонга тезкор интернет киритмоқчи


Тезкор интернетга сунъий йўлдош воситасида уланиш айтилмоқда.
Тезкор интернетга сунъий йўлдош воситасида уланиш айтилмоқда.

Ўзбекистонликлар яқин орада ўз уйларига ўрнатиладиган рақамли телевидение орқали интернетга уланадиган бўладилар. Тошкентдаги Uz Digital TV компаниясида ўтказилган матбуот брифингида ана шундай янгилик янгради. Интернет цензураси кучли Ўзбекистонда тезкор интернетни орзу қилса бўладими?


Uz Digital TV компанияси бош директори Улуғбек Тагалиевнинг Озодликка маълум қилишича, ўзбекистонликларга рақамли телевидение воситасида интернетга уланиш хизматини таклиф қилишнинг¸ ҳозирча¸ имкони йўқ. Аммо бу хизматнинг бугун йўқлиги¸ унинг эртага ҳам бўлмаслигини англатмайди¸ дейди Тагалиев.

-
Кечроқ бўлади. Келажакда бўлади. Биринчидан¸ лицензия керак¸ ускуна керак. Услуга¸ лицензия халққа хизмат кўрсатишдан олдин. Ҳозир биринчи этапда биринчи қўйилган масала бу рақамли телевидениени тадбиқ этиш халқимиз орасида. Яқин келажакда десак бўлади¸ дейди Улуғбек Тагалиев.

Ўз фаолиятини "янги авлод телевидениеси" шиори остида олиб бораëтган Uz Digital TV вакиллари Тошкентда ўтказилган матбуот брифингида Ўзбекистон пойтахтида рақамли телевидениега ўтилаëтгани¸ айни шу хизмат орқали пойтахтликлар хонадонига тезкор интернетнинг ҳам кириб боришини билдирган¸ бироқ Озодлик билан суҳбатдаги каби¸ бу жараëннинг айнан қачон бошланишини очиқламаган эди.


Ўзбекистондаги тезкор интернет тақдири МХХ қўлида?!!


Мавзу юзасидан¸ исмини ошкор қилмаслик шарти билан суҳбатлашганимиз ўзбекистонлик компютер дастурчисига кўра¸ Ўзбекистондаги интернет тезлиги¸ маҳаллий провайдерларнинг давлатга қарашли “Ўзбектелеком” билан тузган шартномаларига боғлиқ бўлиб¸ “Ўзбектелеком”нинг ўзи эса¸ интернет таъминотида “Қозоқтелеком”га боғлиқ экан.

Айни кунларда¸ Ўзбекистондаги интернет провайдерлари энг суст секундига 54 КБ/C дан бошлаб¸ энг тез 8 МБ/C га қадар тезликдаги интернет хизмати тақдим этмоқдалар. Бу мутахассисга кўра¸ асосан сунъий йўлдош орқали бўладиган тезкор интернет тезлиги секундига 10 МГ/Cдан бошланади.

Ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилари ҳам¸ интернет тезлигининг шаҳардан шаҳарга¸ кафедан кафега фарқ қилишини тасдиқлайдилар:

- Баъзи интернет клубларга кирамиз¸ бирпасда очилади. Сразу конечно яхши. Масалан¸ баъзи пайтда кирасиз икки соат кутиб ўтирасиз. “Нима учун бунақа?” десангиз¸ “Тезлик паст. Ҳамма жойда бир хил” дейди. “Нимага мейл (mail) очилмайди” десам¸ “Бугун яхши ишламаяпти. Тезлик паст” дейди. Менга керакли маълумот бўлса¸ кутиб ўтираман. Унчалик зарур бўлмаса¸ чиқиб кетавераман, деди ўзбекистонлик интернет фойдаланувчиларидан бири.

Интернет хизмати¸ аниқроғи интернет кафесида ўтказадиган ҳар бир дақиқа учун ҳақ тўлайдиган ўзбекистонликларни¸ ўз уйларига тезкор интернет кириб келиш истиқболи хурсанд қилмай қолмайди.

Аммо Озодлик суҳбатлашган ўзбекистонлик компютер дастурчиси тезкор интернетга халқ орзуманд бўлгани билан¸ бунга Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати тайёр эмаслигини айтади.

Мутахассиснинг айтишича, бугун Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари кирадиган аксар сайтлар Миллий хавфсизлик хизматида қайд қилинади.

"Агарда мамлакатга тезкор интернет кириб келса, МХХ нинг бу иши оғирлашади ва ўзбекистонликларнинг виртуал дунëдаги ҳатти-ҳаракатларини назаорат қилиш имконсиз бўлиб қолади. Шу сабабдан¸ Ўзбекистонда провайдерларнинг интернет тезлигини оширувчи қўшимча каналлар олишига рухсат берилмаëтир. Зотан¸ Ўзбекистонда ҳар бир интернет фойдаланувчиси ҳаракатини кузатиш –давлат хавфсизлик хизматининг асосий ишидан бирига айланган", дейди хавфсизлик нуқтаи-назаридан ўз исми айтилишини истамаган ўзбекистонлик компютер дастурчиси.

Тезкор интернетга¸ МХХ катта тезликдаги траффикни кузатиш имконини топгандан сўнггина рухсат бериш мумкин. Бундай имкон эса¸ тезкор интернетни йўлга қўймоқчи бўлган ширкат Миллий хавфсизлик хизматини шу тезликдаги виртуал ҳаракатни тўла назорат қилишига имкон берувчи ускуналар билан таъминлагандан сўнггина пайдо бўлиши мумкин, дейди ўзбекистонлик мутахассис.


Тезкор интернет тўсиқлардан ўтишга имкон берадими?


Айни пайтда Ўзбекистонда¸ расмий маълумотларга кўра, 3 миллион интернет фойдаланувчиси бор.

Ўзбекистон ҳукуматининг йиллардан буён мухолифат партиялари, мустақил ахборот воситалари сайтларига тўсиқ ўрнатганлиги халқаро ташкилотларнинг кескин танқидига учраб келмоқда; президент Каримов номи эса¸ йиллардан бери дунëдаги "интернет душманлари"нинг қора рўйхати тепасидан тушмай келаëтир.

-Ўзбекистон ҳукумати интернетга кучли цензурани жорий этган. Интернет тезлигини пасайтириш ёки аҳолининг аксар қисмига айнан секин ишловчи интернетни таъминлаш уларнинг интернетдаги фаолиятини чеклашнинг яна бир воситасидир. Тезкор интернет¸ албатта Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали воситадир, аммо Ўзбекистон ҳукумати иқтисодий фойда ва аҳолини назорат қилиш ўртасида тўғри бир мувозанат топа билармикан? дейди маркази Парижда жойлашган Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг интернет медиа бўлими бошлиғи Люси Морилон.

Ўзбекистон ҳукумати иқтисод ва инсон ҳуқуқларига зид бир тарзда¸ ўз фуқароларини тўлиқ назоратда сақлаш сиëсатидан воз кечмай келаëтган бир вазиятда¸ хорижлик бу кузатувчи ўзбекистонликлар уйида тезкор интернетнинг яқин орада кириб боришига шубҳа билан қарашини яширмайди.

- Айниқса¸ мамлакатдан бирор видео ёки фото жўнатмоқчи бўлсангиз, интернетнинг тезлиги жуда ҳам муҳимдир. Мисол учун¸ бирор норозилик намойишининг шоҳиди бўлдингиз ва бундан бутун дунё хабар топсин десангиз¸ тез интернетсиз буни амалга ошириш жуда қийин. Интернет тезлигини пасайтириш тактикасидан Эрон кенг фойдаланади. Ҳар қандай намойишдан олдин Эрон ҳукумати интернет тезлигини тушириб юборади. Ёдингизда бўлса¸ Теҳрондаги намойишда Нида исмли қизнинг отиб ўлдирилиши акс этган видео бутун дунёни айланиб чиққан эди. Бу эса Эрон режимига жуда катта зарба бўлганди. Табиийки бундай¸ видеоларнинг пайдо бўлишини эндиликда улар интернет тезлигини пасайтириш орқали ҳам чеклашга ҳаракат қилмоқда, дер экан Люси Морилон Ўзбекистон ҳукуматининг бу соҳада Эрон билан бир сафда эканини таъкидлайди.

Ўзбекистонда тезкор интернет фақат МХХ уни ҳам назорат қилиш ҳадисини олгачгина пайдо бўлишини айтса-да¸ виртуал дунëга тезлик билан боғланиш имкони ўзбекистонликларнинг тақиқланган сайтларга кириши¸ янаям аниқроғи қолган дунë билан боғланишини ҳам осонлаштирмай қолмайди¸ дейди суҳбатлашганимиз мутахассислар.

XS
SM
MD
LG