Линклар

Афғонистонда йўловчи автобуси портлади


Афғонистоннинг Нимрўз вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 20 киши нобуд бўлди, 20дан ортиқ фуқаро тан жароҳати олди.

Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, тинч аҳоли вакиллари кетаётган автобус Дилором туманида йўл четига ўрнатилган бомбага дуч келган.

Тан жароҳати олган фуқароларни эвакуация қилишга НАТО ҳарбийлари ҳам кўмаклашган. Маълум бўлишича, жанггарилар йўлдан ўтаётган НАТО карвонини нишонга олишни режалаштирган, бироқ бомбага йўловчилар ўтирган автобус дуч келган.


XS
SM
MD
LG