Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:22

Эркин микрофон - Милиционерлар энди аëлларни гаровга олмоқда


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

дея Озодликка хабар еткизган Ўшнинг ўзбек маҳалласида яшовчи аëл ўз амакисининг қизини олиб кетган қирғиз милиционерлари¸ уни каттагина маблағ эвазига озод қилишганини айтиб берди ва бундай бедодликдан ҳимоя излаб қайга бош уришни билмай қолганлар кўплигини қўшиб ўтди.

“Ёлғиз аёл ҳасрати”

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидан қўнғироқ қилган Муаззамхоннинг айтганларига шундай сарлавҳа қўйдик. Муаззамхонга кўра, ҳатто болалар нафақаси ҳам пластик карточкаларга ўтказилаяпти ва ёлғиз оналар бундан жуда азият чекмоқдалар:

- Сизга телефон қилишимдан мақсадим¸ жуда қийналиб қолдим. Ëлғиз онаман. Бир қизчам бор.

Озодлик: Нимадан қийналиб қолаяпсиз?

- Болаларнинг пули масаласида телефон қилаяпман.

Озодлик: Нафақа пулими?

- Ҳа. Ўшани жуда кечиктириб бераяпти. Бу ойни 18-числода берса¸ нариги ойда 25-числоларга бераяпти. У ҳам майли. Берадигани 75 минг сўм пул. Лекин ўшани пластикда беради. 15 фоиз ушлайди. 75 минг берадиган пули пластикка ўтади. Бозор растасига бориб кийим оламиз деймиз¸ озиқ-овқат оламиз деймиз. Менга ўхшаган ëлғиз она қаердан топади? 75 мингдан 60 минг қўлимизга оламиз. Кечиктириб беради. Нима қилишни билмаймиз. Кимга айтишни билмайсиз. Айтсангиз¸ “Бор қўлингдан келганини қил” дейди.

Бир дўконга кириб гўшт оламан десангиз¸ килоси 11-12 минг сўм. Сабзининг килоси 500-600. Картошкалар 900-1000 сўмгача чиқиб кетди. Ëш болаларнинг овқати бўладику¸ ëш бола овқатга тўймайди¸ ўшандан олайлик десак¸ 8000-9000. 15-20 минггача бор. 60 мингга нима оламиз? Нима беради? Менга ўхшаган ëлғзи аëл қаердан топади шунча нарсани? Умуман қийналдик. Буни айтишнинг иложи йўқ¸

Жуда қийин аҳвол ҳозир. Бир киши “Сен қандай яшаяпсан? Нима бўлаяпти? Муаммойинг нима?” демайди. Қишда газ йўқ. Совуқ. Газ деб борса ҳокимиятга “Сенлар аëлсан. Ана молнинг ахлатидан таппи қилиб ëққин” дейди. Қаердан ëқамиз қишда? Йўл азоби¸ сувдан қийналамиз. Шароит йўқ.

Биз мустақилмиз. Мустақилликка эришиб нима кўрдик? Нима кўрдик? Мустақилликка эришиб ҳеч нарса кўрмадик. Қийинчилик¸ азоб билан кунимиз ўтаяпти. Текширадиган одам йўқ. “Сен нима қилаяпсан? Қаëққа қараяпсан? Бойсунда аҳвол қандай? Аҳоли қандай яшаяпти? Қандай турмуш кечираяпти?” деб ҳеч ким сўрамайди. Бойсун халқининг аҳволини ҳеч ким билмайди. Жуда эзилган¸ жуда қийналган. Бой ўз ҳолига яшайди. Камбағал қандай яшасин? Яшашнинг умуман иложи йўқда. Роса қийналганмиз¸ дейди бойсунлик Муаззамхон.


“Ишсизларга иш бермоқчиман, лекин...”

бунинг учун Қарши шаҳар ҳокимияти имкон бермаяпти, дейди Қарши шаҳридан қўнғироқ илган Норгул Ҳожимуродова. Унга кўра, у ўз маблағи ҳисобидан тикувчилик цехи учун бино қурган. Бу бино ўз вақтида расмийлаштирилмаганлиги сабабли ҳозир уни бузиб ташлашмоқчи:

- Икки нафар фарзандим бор. Хўжайиним йўқ. Ўзим иккинчи гуруҳ ногирониман. Бир хонали домда яшайман. Мен уйимнинг олдига уч хона цех қурган эдим. Шу цехимни ишга тушириш учун кўп идораларга мурожаат қилдим. Лекин шуни бузамиз¸ деб шаҳар ҳокимликлари ҳар доим олдимга келаяпти. Мен бу цехни жуда қийин шароитда қурганман. Буни булар ҳеч инобатга олмаяпти.

Озодлик: Бу қанақа цех? Нима ишлаб чиқарилиши керак эди?

- Тикувчилик цехи. Қизим коллежни битирган. Шунга бир ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб бермоқчиман. Иш йўқ бизларнинг томонда.

Озодлик: Нечта тикувчига мўлжалланган?

- 10 та қизни ишга олсам бўлади. Ўзим 15 йил Санам фабрикада ишлаганман. Мана архитекторлар қарор чиқариб бера олмаяпти. Мурожаат қилмаган жойим қолмади. Келиб кўрган комиссиям бир ой вақт берди. “Опа¸ қарордан копия берсангиз¸ нимангизни қолдирамиз” деди. Лекин архитектура¸ бошқа идоралар қулоқ солмаяптилар¸ шуни қилиб бера олмаяптилар.

Озодлик: Иморат уже битганми?

- Битган¸ қурганман. Фақат устларини ëпиб¸ ишга туширишим керак.

Озодлик: Тикувчилар ҳам бор.

- Бор.

Озодлик: Буни қуришдан олдин рухсат олмаганмисиз?

- Битта ҳамсоямиз архитектурада ишлайдилар. Ўша киши “Опа¸ мана шу жойда қуринг. Ўзим ҳужжат қилиб бераман” деган эди. Аммо у киши вафот этди. Шу ҳужжатни қилишга улгурмадим. Ҳеч қанақа ҳужжат қила олмай қолдим. Мен бошқа ҳамма ҳужжатларини қилдим. Фақат ўша ўлчов қарори¸ мен энди тушунмаганман¸ билмаганман. У киши ўлгандан кейин мен бошқаси орқали қилиб оламан¸ деб ўйлаган эдим. Шаҳар ҳокими Бобоевга кирдим. Фақатгина битта қарор чиқаришга ëрдам берсалар бўлди эди¸ дейди Норгул Ҳожимуродова.


“Йўқдан кўра бори-да, ака!”

дейди Россиянинг Волгоград шаҳридаги хоразмлик меҳнат муҳожири Собиржон. Унинг айтишича, ўзбекистонлик мардикорлар 200-300 доллар маош учун ишламоқдалар. Бироқ бу ҳам Ўзбекистондаги йўқ маошга нисбатан анча яхши:

- Биз Хоразмданмиз. Урганч шаҳридан. Исмим Собиржон.

Озодлик: Хоразмдан кўпчиликмисизлар?

- Саккиз кишимиз.

Озодлик: Нима қиласизлар далада?

- Далада биз помидор¸ пиëз¸ сабзи етиштирамиз.

Озодлик: Помидор пишдими?

- Энди пишаяпти¸ сотилаяпти. Биз ўтган йил ҳам келган эдик. Ўтган йил ҳосил бўлмаган эди. Пулимизни ололмаган эдик. Ўтган йил берди. Фақат кам-кам пул берди.

Озодлик: Кам-кам дегани қанча?

- Биз ойига 250-300 доллардан гаплашиб келганмиз. Ишига қараб.

Озодлик: Мана 250-300 доллар деяпсиз. Ўзбекистонда ҳам шу пулни ишлаб топса бўлмайдими?

- Ўзбекистонда қийинда бу масала.

Озодлик: Президентнинг ўзи “ўртача ойликлар 250-300 долларга етди” деган.

- Хабарим йўқ бундан. Бу нотўғри гап бўлиши мумкин. Менимча¸ ҳозир бир ой ишласангиз Ўзбекистонда¸ бу ойликни ололмайсиз. Нақд санаб ололмайсиз. Уч-тўрт ой ишлаганингиздан кейин бир ойлигини бериши мумкин. Ўзи пенсионерларга пенсия бера олмаяптику. Ойлик қаëқда бизга?

Озодлик: Бу йўл кира¸ ейиш-ичишларингдан ташқарими?

- Ҳа. Бу ейиш-ичиш¸ разрешение на работудан ташқари ўзимизнинг қўлимизга тегадиган ойлигимиз.

Озодлик: Шунга хурсандсизлар-а?

- Энди йўғидан борида. Қора қозонни қайнатиш керакку барибир¸ дейди хоразмлик Собиржон.


“Навбат энди аёлларга етди”

дейди Ўшдан қўнғироқ қилган, хавфсизлик нуқтаи назаридан исми сир қолишини сўраган ўзбеклардан бири. Унинг айтишича, Ўш милиция ходимлари ва ҳарбийлар, энди йигитларни гаровга олишдан аёлларга ўтдилар:

- Бизнинг Ўшимизда ҳеч тинчлик бўлмаяпти. Ўзбекларга кун кўрадиган аҳвол бўлмаяпти. Шунга бизга ҳам қулоқ соладиган одам бормикан¸ деб телефон қилган эдим.

Озодлик: Нималар бўлаяпти опа?

- Ўғилларимизни олиб чиқиб кетгани қолиб энди аëлларга ҳужум қилишди булар. Аëлларни уйдан олиб чиқиб кетишиб пул талаб қилишаяпти. Шунга бизга ҳам қулоқ соладиган одам бормикан¸ деб телефон қилган эдим.

Озодлик: Кимни ким олиб чиқиб кетди?

- Кимлигини билмаймиз. Кеча келишиб олиб чиқиб кетаяптида. Мана менинг ўзимнинг амакимнинг қизини олиб чиқиб кетди. Пул талаб қилишиб¸ пулни олиб чиқариб юборишаяптида.

Озодлик: Қаëққа олиб бораяпти?

- Милицияхонага олиб боришаяпти. СНБ дан дейишаяпти¸ кимлигини ҳам била олмай қолаяпмиз. Состоятелний оилалар бўлса¸ ҳеч кимни қўймаяпти. Ўзлари подстава қилиб бир нарсаларни ташлаб қўйиб¸ пулларни олиб олишаяпти. Шунга биз қаерга¸ кимга мурожаат қилишни билмай ўтирибмиз¸ дейди ўшлик аëллардан бири.

***************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG