Линклар

logo-print

Каталонияда коррида таъқиқланди


Испаниянинг Каталония минтақасида корридо¸ яъни буқа билан олишув тақиқланди.

Каталония парламентида бўлиб ўтган овоз бериш жараёнида 68 нафар депутат бу жангни тақиқлаш учун овоз берган бўлса, 55 нафари қарши чиқди¸ 9 нафар депутат эса овоз бериш жараёнида иштирок этмади.

Шундай қилиб, Испаниянинг Каталония минтақаси биринчилардан бўлиб буқа билан матадор олишувини ноқонуний дея эълон қилди.

Буқа билан олишув, яъни корридо Испанияда бир неча юз йиллик анъанага эга, бироқ бир қатор ноҳукумат ташкилотлари сўнгги пайтда бу жангни бекор қилиш борасида фаол ташвиқот ишлари олиб бормоқдалар.
XS
SM
MD
LG