Линклар

Санкт-Петербургда тақирбошлар устидан ҳукм чиқарилди


Санкт-Петербург маҳкамаси Ўзбекистон фуқароларини калтаклаган тўрт ўсмир устидан ҳукм чиқарди.

Суд хулосасида айтилишича, миллатчилар гуруҳига аъзо бўлган ўсмирлар 2008 йилнинг 15 ноябр куни Санкт-Петербургга қатнайдиган электропоезд вагонларидан бирида славян кўринишда бўлган тўрт шахсга ҳужум қилган. Тақирбошлар ҳужумига учраганлардан икки нафари Ўзбекистон фуқароси бўлган. Калтакланганлардан бир нафари воқеа жоийида нобуд бўлган, қолган уч нафари шифохонага ётқизилган.

Суд қарори билан ҳужум қилган миллатчилардан бирига 7 йиллик қамоқ жазоси тайинланган. Вояга етмаган уч нафар тақирбошга эса Санкт-Петербург суди сиртддан 3 йиллик қамоқ жазоси тайинлади.
XS
SM
MD
LG