Линклар

Украинадаги черковда қўлбола бомба портлади


Украина хавфсизлик хизмати ходимларига кўра, Запорожье шаҳридаги черковда содир этилган портлаш оқибатида 80 ёшли бир монах ўлган, камида саккиз одам яраланган.

Портлаш 300 – 400 грам тротил кучига тенг экани айтилмоқда.

Бу воқеа Россия православ черкови партиархи Кирилнинг Украинага мунозарали ташрифи давомида содир бўлди.

Бино Москвадаги Россия патриархига бўйсунувчи Украинанинг православ черковига қарашли.

Украинадаги бу черков бошқа православ конфессиялари билан таранг муносабатда бўлган ҳолда фаолият юритиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG